Тизим
- Савдо жараёни стандартлашмаган
- KPI йўқ ёки нотўғри
- Регламент йўқ
- CRM ёки ҳисобот тизими йўқ
- Бўлимлар орасида алоқа йўқ
Прогноз қилинадиган сотув йўқ, бир хил хато такрорланади, бизнес масштабланмайди.
Энг катта йўқотиш: ўсиш назоратдан чиқади
Кичик ва ўрта бизнес учун комплекс консалтинг. Жараёнларни тартибга соламиз, сотувни тизимга туширамиз, бизнесни бизнес эгасига боғлиқликдан чиқарамиз.
Бизга ишонч билдирган компаниялар
Савол
Кўпчилик бизнес эгаси ўсиш тўхтаганини кўради, лекин сабабини аниқ айта олмайди. Сотувчиларда, бозорда ёки рақобатчида деб ўйланади — амалда эса сабаб тизимда бўлиб чиқади.
Тахмин бўйича қабул қилинган қарор янги йўқотиш келтиради. Шунинг учун биз ҳар қандай ишни бизнесни ўрганишдан бошлаймиз.
Диагностика рамкаси
Биз ҳар бирини алоҳида текширамиз ва қайсиниси пулни ейишини кўрсатамиз.
Прогноз қилинадиган сотув йўқ, бир хил хато такрорланади, бизнес масштабланмайди.
Энг катта йўқотиш: ўсиш назоратдан чиқади
Вақт — энг қиммат ресурс. Тўғри қарорлар, чунки аналитика йўқ.
Энг катта йўқотиш: бизнес раҳбарга боғланиб қолади
Потенциал сотув, йўқотилган битимлар, вақт ва энергия.
Энг катта йўқотиш: бизнес имкониятини ишлатолмайди
Пул — тўғридан-тўғри. Қайта сотувлар ва лоял мижозлар.
Энг катта йўқотиш: айланма фойдага айланмайди
Агар шу ҳолатлар таниш бўлса — муаммо тизимда.
Иш тартиби
Тайёр шаблон бермаймиз. Ҳар бизнес ўрганилади, ечим ўша бизнес учун қурилади.
Бизнес эгаси ва ходимлар билан суҳбат, жараёнларни жойида кузатиш, рақамлар ва ҳужжатларни таҳлил қилиш. Муаммо тахмин қилинмайди — далил билан топилади.
Топилган муаммолар, уларнинг сабаби ва нимага қанча тураётгани ёзиб берилади. Бизнес эгаси нимадан бошлашни аниқ билиб олади.
Регламент, жадвал, CRM, KPI, ҳисобот тизими — ҳужжат ҳам тайёрланади, тизим ҳам ишга туширилади.
Ходимлар янги тизимда ишлашни ўрганади. Биз ҳужжат бериб кетмаймиз — тизим ҳақиқатан ишлаётганига ишонч ҳосил қилгунча турамиз.
Биз бизнесни «қўлда бошқариш»дан тизимга ўтказамиз.
Жамоа
Лойиҳани менежер эмас, компания асосчилари олиб боради.
Асосчи
Маркетинг стратегияси, лид-генерация, янги хизматларни яратиш, аналитика ва рақамлар билан ишлаш.
Асосчи
Мижозлар билан бевосита иш ва лойиҳаларни етказиб бериш. Тақдимотлар, жамоа билан ишлаш ва тизимни амалда жорий қилиш.
Иккаламиз ҳам ҳар бир лойиҳада шахсан қатнашамиз.
Хизматлар
Кичик қадамдан бошланг. Натижани кўриб, кейингисига ўзингиз ўтасиз.
Бизнесингиз қаерда пул, вақт ва мижоз йўқотаётганини далил билан кўрсатамиз.
Фарқи бир жумлада: экспресс — нима нотўғри; тўлиқ — нега нотўғри ва қанча йўқотяпсиз.
Батафсил →Диагностикада топилган муаммони ҳал қиламиз: тизимни қурамиз, ҳужжатлаймиз ва ходимларни ўргатамиз.
Фарқи бир жумлада: экспресс — битта аъзо, тўлиқ — бутун организм.
Батафсил →Нарх бизнес ўлчамига қараб белгиланади. Аниқ нарх суҳбатдан кейин айтилади. Диагностикага тўланган пул 30 кун ичида кейинги шартномага тўлиқ ҳисобга ўтади.
Фарқимиз
Кафолат
Шартномада натижа аниқ рақам билан ёзилади. Агар келишилган муддатда шу натижага эришилмаса — ишни ўз ҳисобимиздан давом эттирамиз, натижа чиққунча. Қўшимча тўлов олинмайди.
Кафолат икки томонлама: сиз ва жамоангиз келишилган қадамларни бажарган, маълумот ва доступ берган тақдирда амал қилади.
Иш тартиби
Бепул · 20–30 дақиқа · Мажбурият йўқ
Эҳтиёж ва муаммоларни аниқлаймиз. Бизнесингизни эшитамиз ва нимадан бошлаш кераклигини айтамиз.
Иш ҳажми ва нарх ёзилган тижорий таклиф юборилади.
Розилик берсангиз, шартнома имзоланади. Натижа шартномада аниқ рақам билан ёзилади.
Биринчи тўловдан кейин иш бошланади.
Боғланиш
20–30 дақиқалик суҳбатда бизнесингизни эшитамиз ва нимадан бошлаш кераклигини айтамиз. Суҳбат бепул, ҳеч қандай мажбурият йўқ.