Бизнес диагностикаси
Бизнесингиз қаерда пул, вақт ва мижоз йўқотаётганини далил билан кўрсатамиз.
Экспресс
3 кун
Нима қилинади
- Бизнес эгаси билан 2–3 соатлик чуқур суҳбат
- 4–6 та калит ходим билан суҳбат
- Жараёнларни жойида кузатиш
- 5–10 та сотув қўнғироғини эшитиш
Қўлингизга тегади
- 5–7 та асосий муаммо, ҳар бири далил билан
- Пулни ейдиган 2–3 таси ажратилган
- Йўл харитаси: 30 кун, 90 кун, 6 ой — масъул ва муддат билан
- 1 ҳафтада ўзингиз қила оладиган 3–5 та қадам
Тўлиқ
10 иш куни
Экспресс тарифдаги ҳамма нарса, устига
- Анкета бўйича барча ходимлар сўрови
- Ҳужжатлар ва регламентлар аудити
- Яширин мижоз
- Сотув қўнғироқларини тизимли таҳлил қилиш
- Молиявий таҳлил
Қўлингизга тегади
- Бошқарув хулосаси
- Диагностика ҳисоботи ва тавсиялар ҳужжати
- Жараён картаси ва тақдимот
- 2 соатлик таҳлил учрашуви
Фарқи бир жумлада: экспресс — нима нотўғри; тўлиқ — нега нотўғри ва қанча йўқотяпсиз.
Бизнес тизимлаштириш
Диагностикада топилган муаммони ҳал қиламиз: тизимни қурамиз, ҳужжатлаймиз ва ходимларни ўргатамиз.
Беш йўналиш ва уларнинг таркиби
| HR / Кадрлар | Ташкилий тузилма, лавозим йўриқномалари, иш ҳақи ва мотивация тизими, ишга олиш воронкаси, адаптация режаси |
| Савдо бўлими | Савдо воронкаси, CRM, скриптлар, норма ва KPI, бонус тизими, назорат регламенти, ҳисобот формалари |
| Молия | Даромад-харажат ҳисоби, пул оқими жадвали, маржа ҳисоби, дебитор қарз назорати, ҳафталик бошқарув ҳисоботи |
| Омбор | Номенклатура, зоналар ва адреслаш, қабул-жўнатиш регламентлари, инвентаризация, минимал қолдиқ, моддий жавобгарлик |
| Жараёнлар | Жараёнлар картаси, регламентлар, таъминот тизими, масъуллар ва муддатлар |
Экспресс
Битта йўналиш, 3–4 ҳафта
Тахминан 1 ҳафта ишлаб чиқиш, 2–3 ҳафта ходимларга ўргатиш ва амалда жорий қилиш.
Якунда сизда
- Ҳужжатлар папкаси
- Ишга туширилган тизим
- Ўргатилган масъул ходим
- 2 ҳафталик қўллаб-қувватлаш
Тўлиқ
Барча йўналишлар, 6 ой
Экспресс тарифдаги ҳамма нарса, устига
- Йўналишлар бир тизимга уланади — савдо, омбор, молия
- Бошқарув жамоаси тайёрланади
- Бизнес эгаси операцион бошқарувдан чиқарилади
- 6 ой давомида кузатув ва тузатиш
- Натижа учун жавобгарлик
Фарқи бир жумлада: экспресс — битта аъзо, тўлиқ — бутун организм.
Нарх бизнес ўлчамига қараб белгиланади. Аниқ нарх суҳбатдан кейин айтилади.
Диагностикага тўланган пул 30 кун ичида кейинги шартномага тўлиқ ҳисобга ўтади.